Дибаланинг акаси Аргентина мураббийларини танқид қилди

“Ювентус” клуби ҳужумчиси Пауло Дибаланинг акаси Густаво Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалонини танқид қилди. Сентябрда ўтказилган икки ўйин натижасига кўра, аргентиналиклар Дибалага атиги ярим тайм ўйнашга рухсат берган.

Агар улар сиздан пул ишлаб ололмаса, сиз ўйнай олмайсиз! – деб ёзади Густаво ўзининг Твиттер саҳифасида.

Футболчининг акаси мураббийлар штабини профессионалликда ва Аргентина терма жамоаси раҳбариятини таъмагирликда айблаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!