Дибаланинг ҳаридори яна биттага кўпайди
Ads

Туриннинг “Ювентус” клуби ҳужумчиси Пауло Дибалага фаолиятини давом эттириш учун яна бир вариант пайдо бўлди. The Sun нашрининг маълум қилишича, 23 ёшли аргентиналик форварднинг хизматларига “Манчестер Юнайтед” клуби ҳам жиддий қизиқа бошлаган.

Аввалроқ, Мадриднинг “Реал”и Дибала учун 105 миллион евродан воз кечишга тайёр эканлиги ҳақида хабар берган эдик. Бундан ташқари “янги Месси” дея таърифланаётган Дибала “Манчестер Сити” ва “Барселона” каби  клубларнинг ҳам оромини ўғирлаган. Аммо, футболчининг ўзи “Ювентус”ни тарк этишни истамаётганлигини билдирган ва туринликлар билан амалдаги шартномани узайтиришни истамоқда.

Маълумот учун, Аргентина терма жамоаси аъзоси ушбу мавсум Италия А Сериясининг 17та учрашувида майдонга тушиб, ўз ҳисобига 6та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. Унинг “Ювентус” билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.