Диего Барданка: Секейранинг қўл остида шуғулланиш университетда таълим олишга ўхшайди

"Локомотив" жамоасининг испаниялик ҳимоячиси Диего Барданка "темирйўлчилар"нинг чемпионат стартидаги муваффақиятсизликларига муносабат билдирди:

"Очиғи, бу вазият ҳақида кўп ўйлаяпман. Мен фаолиятимдаги энг кучли мураббий билан ишлаётганимни ҳис қилмоқдаман. У билан машғулот ўтказиш университетга боришга ўхшайди: ҳар куни янги нарсалар, ўйин концепцияларини ўрганиш мумкин. Биз чиройли футбол намойиш этмоқдамиз, аммо натижалар яхши эмас. Буни изоҳлаб беришим қийин, футбол баъзида жуда адолатсиз. 

Биз қаттиқ меҳнат қиляпмиз. Аммо ҳамон ривожлантиришимиз керак бўлган жиҳатлар бор. Айниқса, дастлабки дақиқаларда ўтказиб юборилаётган голлар ўйин сценарийсини ўзгартириб юборяпти. Бироқ, жамоанинг сўнгги дақиқаларгача курашаётганидан хурсандмиз. 

Ушбу ҳолатдан чиқиб кетишнинг ягона йўли ўзимизга бўлган ишончни қўлдан бой бермаслик, жуда қаттиқ меҳнат ва баҳоналарни четга суриб қўйиш. Меҳнат, меҳнат ва яна меҳнат", - дейди Барданка. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!