Диего Форлан: “Фелиш “Атлетико”дан кетса, яхшиланади"
Диего Форлан “Атлетико” вингери Фелишнинг ҳозирги ҳолати ҳақида ўз фикрлари билан бўлишди. У футболчини Филиппе Коутиньога қиёслади. 30 ёшли плеймекр 2013 йилда “Интер”дан “Ливерпуль”га ўтганида фаолиятида ўзгариш содир бўлган. Уругвай афсонаси Фелиш ҳам шу йўлни танлаши кераклигини айтди.
“Жоау жуда яхши футболчи. Унга катта пул тўлашди, лекин бу ўзини оқламади. Португалияликни кетиши ҳақда хабарлар чиқмоқда. Агар у бошқа жамаога ўтса, ҳатто фаолияти яхши томонга ўзгариши мумкин. Бунақа воқеалар кўп содир бўлган. Масалан, Филиппе Коутиньо билан содир бўлган. У “Интер”да кам ўйин ўтказарди, аммо “Ливерпуль”га ўтганидан кейин даражаси анча ўсган", - деди уругвайлик футболчи.
Фелишни сотиб олишни истаётган клублар орасида “Манчестер Юнайтед” ҳам мавжуд. 23 ёшли футболчи жаҳон чемпионатида 1 та гол уришга муваффақ бўлди.
Фикрлар