
Диего Коста: "Антони энди ўзига келди, бу ўйинидан ҳам сезилиб турибди"
"Челси" ва "Атлетико" собиқ ҳужумчиси Диего Коста ижара асосида "Бетис"да ўйнаётган Антони ҳақида фикр билдирди:
– "Бетис"даги ижара даврида зўр ўйин кўрсатаётган Антони ҳақида нима дейсиз?
– Антонида сабр етишмасди. У кўплаб муаммолардан ўтди, оилавий муаммолар ҳам бўлганини биламан. Унинг боши ғалати фикрларга тўлиб кетганди, ҳолбуки у жуда истеъдодли. Энди қаранг – у бахтли, хотиржам ва зўр мавсум ўтказмоқда.
Ташқаридан танқид қилиш осон, лекин футболчининг боши жойида бўлмаса, бу майдондаги ўйинига ҳам таъсир қилади.
У оилавий зўравонлик бўйича билдирилган жиддий айбловлар сабаб муаммоларга дуч келганди, лекин ҳозир аҳволи яхши. У тинч, бахтли ва ўзига ишоняпти. "Бетис"даги ўйинларига қаранг – зўр кетяпти. Агар шу руҳда давом этса, Жаҳон чемпионатида ҳам иштирок этиши мумкин, – дея таъриф бериб ўтди собиқ испаниялик ҳужумчи.
Фикрлар