Диего Коста фаолиятини Бразилияда давом эттириши мумкин

  • 15 июль, 2019, 18:18
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Бразилиянинг "Фламенго" клуби "Атлетико" Мадрид ҳужумчиси Диего Костанинг хизматларига жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда ESPN нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаанинг ёзишича улар 30 ёшли асли бразилиялик бўлган футболчи учун 13 млн евро таклиф қилишмоқда. Бироқ, трансферга Костанинг юқори маоши тўсқинлик қилиши мумкин. Боиси, “Фламенго” унга йилига 8,5 млн евро маош тўлай олмайди.

Таққослаш учун, “Фламенго”нинг энг кўп маош оладиган футболчиси - Габриэл Барбоза Костанинг ҳозирги маошидан нақд 30 баробар кам ҳақ олади.

Маълумот учун, Коста ўтган мавсум “Атлетико” сафида жами 21та ўйинда майдонга тушди ва 5та гол ҳамда 3та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!