Диего Коста яна АПЛга қайтиши мумкин

Мадриднинг "Атлетико" клуби форварди Диего Коста яна Англия премьер-лигасига қайтиши мумкин.

Daily Mail нашри тарқатган хабарга кўра 30 ёшли испаниялик футболчининг хизматларига "Эвертон"дан жиддий қизиқишлар пайдо бўла бошлаган. Айтиш керакки, унинг ўзи ҳам айни дамда жамоадан кетишга қарши эмас. Боиси, “матрасчилар” яқинда Жоау Фелиш ҳамда Альваро Мората сингари ҳужумчилар билан шартнома имзолади. Шу боис Коста янги мавсумда захира ҳужумчисига айланиб қолиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Коста учун АПЛ бегона эмас. У 2014-2017 йилларда “Челси” шарафини ҳимоя қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!