Диего Симеоне "Атлетико"дан қачон кетиши маълум
Диего Симеоне мавсум охирида "Атлетико" бош мураббийлигидан кетади. Бу ҳақда El Chiringuito телеканали мухбири Пако Гарсия Каридад маълум қилди.
Манбага кўра, аргентиналик мутахассис ёзда Мадрид клубини тарк этади. Симеоне аллақачон "Атлетико" бош директори Мигель Анхель Гилни бу борада огоҳлантирган.
Маълумот учун, Симеоне 2011 йилдан бери “Атлетико” клубини бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида жамоа икки марта Ла Лига, Европа Лигаси ва Европа Суперкубогини қўлга киритди, шунингдек, икки марта Чемпионлар Лигаси финалига чиқди. "Атлетико" Симеоне билан Испания кубоги ва Суперкубогини ҳам қўлга киритди.
“Матрасчилар” айни дамда Ла Лига жадвалида 5-ўринда бормоқда. Жорий мавсумда “Атлетико” клуби Европа чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида “Порту”, “Брюгге” ва “Байер” клублари билан бир гуруҳда кураш олиб борди ва якунда 4-ўринни эгаллаб, Европа чемпионлар лигасидан чиқиб кетди.
Фикрлар