Дик Адвокат "Фейеноорд" бош мураббийи бўлди
Голландиялик машҳур мутахассис Дик Адвокат "Фейеноорд" клуби бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда AD.nl нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбаага кўра 72 ёшли мутахассис жамоани мавсум охиригача бошқаради.
Эслатиб ўтамиз, бундан бир неча кун муқаддам "Фейеноорд" ўз бош мураббийи Яп Стамни қониқарсиз натижалар сабаб истеъфога чиқарган эди.
Маълумот учун, "Фейеноорд" Голландия чемпионатининг ортда қолган 11 та туридан сўнг мусобақа жадвалида 11-ўринда бормоқда.
Фикрлар