Диллашоу: "Бир неча йил аввал профессионал спортчи эдим, ҳозир эса бир қўлли ногиронга айландим"
Ўта енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Ти Жей Диллашоу фаолиятини якунлаганидан бери бошдан кечираётган соғлиги билан боғлиқ муаммолари ҳақида гапирди.
"Мен ҳали ҳам қўлимни бошимдан юқорига кўтаролмаяпман. Қачон ҳаммаси ўз жойига қайтишини билмайман. Бу мени депрессияга олиб бормоқда. Ҳар бир операциядан кейин вазият ёмонлашмоқди. Дунёдаги энг яхши мутахассисга бордим. Аммо у ҳам ҳеч қачон бундай нарсани кўрмаганини айтди. Бир неча йил аввал мен профессионал спортчи эдим, ҳозир эса бир қўлли ногиронга айландим”, деди Диллашоу Квинтон Жексоннинг подкастида.
Эслатиб ўтамиз, Диллашоу(17-5) 2022 йилнинг октябрь ойида Алджамейн Стерлинг(24-4)га ютқазиб қўйганидан кейин фаолиятини якунлаганди..
Фикрлар