Диллиан Уайт Усик ва Фьюрининг имкониятларини баҳолади

Оғир вазн тоифасидаги британиялик боксчи Диллиан Уайт WBC йўналиши чемпиони Тайсон Фьюри ва WBA, WBO, IBF йўналишлари бўйича жаҳон чемпиони Александр Усик ўртасидаги бўлажак жанг ҳақида гапирди.

 “Мен учун бу жангни прогноз қилиш жуда қийин. Имкониятларни 50/50 баҳолаган бўлардим. Мазкур баҳсда ким ғалаба қозонади, билмадим. Аммо савол шундаки, ким кўпроқ ғалаба қозонишни хоҳлайди ва ким яхшироқ тайёргарлик кўрган. Фьюри ҳақида гапирсам, у катта жангларда потенциалини намойиш этади ва умид қиламанки, Фьюри Нганнуга қарши жанг қиладигандек Усикка тайёргарлик кўрмайди, - деди Уайт Boxing Social  нашрига берган интервьюсида.

 Эслатиб ўтамиз, Усик(21-0, 14 KO) ва Фьюри(34-0-1, 24 KO) ўртасидаги жанг 17 февраль куни Ар-Риёдда (Саудия Арабистони) бўлиб ўтиши керак эди, бироқ британиялик боксчидаги айрим муаммолар сабабли жанг 18 майга кўчирилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!