Дилшод Раҳматов: Биз бу ерга чемпион бўлиш учун келганмиз
Футзал бўйича Кувайтда бўлиб ўтаётган Осиё Кубоги чорак финалидан ўрин олган Ўзбекистон - Кувайт учрашуви якунига етди. Мазкур баҳсда вакилларимиз йирик 3:0 ҳисобида рақибдан устун келди. Ўйиндан кейин футзалчимиз Дилшод Раҳматов беллашув ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди:
“Аввало, ўйин учун Қувайт терма жамоасига раҳмат айтмоқчиман. Ўйинга келадиган бўлсак, баҳс кутилганидек шиддатли бўлди. Биз бу ерга чемпион бўлиш учун келганмиз. Шу боис, ҳар бир баҳсда максимал куч билан ўйнаймиз”, - деди Раҳматов.
Маълумот ўрнида, вакилларимиз ярим финалда Япония футзал терма жамоасига қарши ўйнайди.
Фикрлар