Дилшод Саитов "Насаф"ни тарк этиши мумкинми?

"насаф" 8 декабрь куни йиғинга киришди.

Шоҳмалик Комилов, Жўрабек Маннонов, Жасур Жумаев, Абу Бакрризо Турдиалиев, Азиз Холмуродов каби футболчилар "аждарлар"га қайтди. Айни дамда улар клуб базасида ўтказилаётган машғулотларда иштирок этмоқда. Ўтган мавсумни ижарада ўтказган "аждарлар"нинг келажаги борасида ҳали якуний қарор қабул қилингани йўқ.

Шунингдек, журналист Яҳёхўжа Улуғхўжаевнинг маълум қилишча, Дилшод Саитов масаласи тобора чигаллашиб бормоқда. Футболчи ва клуб айни дамда янги битимнинг айрим бандлари борасида бир тўхтамга кела олмаяпти.

Воқеалар ривожини бизда кузатиб боринг.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!