Дилявер Ваниев иштирокида матбуот анжумани!
Coca-Cola Суперлиганинг 23-тур доирасидаги “Андижон” ва “Машъал” иштирокидаги беллашувдан сўнг, меҳмонлар мураббийи Дилявер Ваниев журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди:
- Бугун қийин об-ҳаво шароитидаги қийин ўйинни ўтказдик. Бундай қорли майдонда ўйлаган режаларни амалга ошириш оғир. Нима ҳам дейишим мумкин? Бу майдонда иккала жамоа ҳам ўйнади. Шунга қарамасдан, йигитларимиз қийин шароитда бўлса-да, охиригача курашишга ҳаракат қилди.
Албатта, бизнинг бугунги ўйин учун режаларимиз бошқача эди. Аммо ноқулай об-ҳаво шароити туфайли ҳаммаси ўзгариб кетди. Афсуски, охирги дақиқаларда ҳимояда йўл қўйган хатомиз қимматга тушди.
Клубнинг молиявий ҳолати ҳақида мен жавоб бермайман. Менинг ишим жамоани шуғуллантириш ва ўйинга тайёрлаш. Биз қўлдан келганича ушбу баҳсга тайёргарлик кўрдик.
Сардор Абдураимов нега захирадан майдонга тушди? У машғулотга қўшилганига ҳали кўп бўлмади. Сардор бизнинг асосий футболчимиз. Бугун қаердадир хато қилгандирмиз, ҳаммасини кўриб чиқамиз, - деди Ваниев.
Фикрлар