"Динамо" - "Бунёдкор" ўйини санаси ўзгарди
Суперлига 18-туридан ўрин олган "Динамо" — "Бунёдкор" беллашуви режа бўйича 15 сентябрь — якшанба куни бўлиб ўтиши лозим эди. Шу куни шаҳарга юқори мартабали меҳмонлар ташрифи режалаштирилганидан келиб чиқиб, учрашув 14 сентябрь — шанба кунига кўчирилди. Ўйин вақти ўзгаришсиз қолди — 19:30.
14 сентябрь куни мамлакатимизда футзал бўйича жаҳон чемпионати старт олади. "Спорт" телеканали ўз дастурларини мундиалга мослаб чиққан. Шу сабаб "Динамо" — "Бунёдкор" беллашувини эфирга узатишда муаммо юзага келади. Телеканал билан ўйинни Лиганинг расмий "You Tube" саҳифасига жонли узатиш келишилган. Айни вақтда унинг Самарқанд телевидениеси орқали ҳам эфирга олиб чиқиш масаласи устида ишланмоқда.
ЎзПФЛ матбуот хизмати.
Фикрлар