"Динамо" - "Пахтакор": Ўзаро ўйинларда қайд этилган натижалар қандай?
Ўзбекистон Кубоги нимчорак финалида "Пахтакор" Самарқандда "Динамо" меҳмони бўлади.
Ўзбекистон чемпионати тарихида “Динамо” ва “Пахтакор” жамоалари ўзаро 50 марта учрашган. Баҳсларнинг 39тасида “Пахтакор”, 6тасида эса “Динамо” ғалаба қозонган, 5та ўйин дуранг билан якунланган.
Кубок баҳсларида эса ҳозирга қадар ўзаро 5 учрашув бўлиб ўтган. Икки марта уй-сафар ва бир бор битта ўйиндан иборат тўқнашувлар кузатилган. "Шерлар" уч ғалабага эришиб, икки бор дуранг ўйнашган. Беллашувларда қуйидаги натижалар қайд этилган:
2:2, 7:2
3:1
2:0, 2:2
"Пахтакор" "Динамо" дарвозасини 16 марта ишғол қилган ҳолда ўз дарвозасидан 7 тўп олиб чиққан. Бу сафар Самарқанддаги баҳс чорак финал йўлланмаси соҳибини аниқлаб беради. Асосий вақтда ғолиб номи аниқланмаган тақдирда қўшимча икки бўлим ва пенальтилар сериясига мурожаат қилиниши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, "Динамо" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги ўйин 1 август, 20:00да Самарқанддаги "Динамо" стадинида бошланади.
Фикрлар