"Динамо" Анталияда Россия клубига қарши майдонга тушди

"Динамо" жамоаси Туркиядаги йиғин доирасида биринчи ўртоқлик баҳсини Россиянинг "Волгарь" клубига қарши ўтказди.

Ўйин олдидан жамоалар мураббийлари ҳар бир бўлимни 40 дақиқадан ўтказиб, учта тайм давомида футболчиларни синаб кўришни келишиб олганди. Шу боис, мураббийлар ҳар бир чизиқдаги ўйинчиларга имкон бериб, синовдан ўтказишди. Учрашув 3:1 ҳисобида россияликлар фойдасига ҳал бўлди.

Ўртоқлик ўйини. Туркия
«Волгарь» (Россия) - «Динамо» - 3:1
Голлар: Жамалетдинов 4, Денис Ткачук 82, Кирилл Косарев 115 - Воҳид Оқбўтаев 80.
«Динамо» (1-бўлим): Фарҳод Раҳматов, Салим Мустафоев, Артём Сокол, Одил Абдумажидов, Улуғбек Абдуллаев, Санжар Шоаҳмедов, Дамир Темиров, Ҳусниддин Ғофуров, Францис Нарх, Фарруҳ Икромов, Анвар Ҳожимирзаев.
«Динамо» (2-бўлим): Равшанбек Ягудин, Душан Мийич, Хуршидбек Убайдуллаев, Комил Шарофутдинов, Акбар Исматуллаев, Ҳумоюнмирзо Иминов, Воҳиджон Оқбўтаев, Муҳаммадбобур Асадуллаев, Жавлон Маликов, Хислат Халилов, Эммануел Ягр.
Захирадан майдонга тушганлар: Баҳодир Насимов, Элнур Саитмуродов.

"Динамо" матбуот хизмати.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!