"Динамо" Анталиядаги охирги ўйинида Латвия клубини енгди

«Динамо» жамоаси Туркиядаги йиғини доирасидаги сўнгги учрашувини Латвия чемпионатининг амалдаги бронза медали соҳиби «Ауда» клубига қарши ўтказди.

Белекда ўтган учрашувда Вадим Абрамов бир қатор футболчиларни синовдан ўтказди. Ўйиннинг биринчи бўлими якунида Хислат Халиловнинг чиройли узатмасини Кожо Жоэл бир ҳимоячини ортда қолдирган ҳолда дарвозага йўллаб, ҳисобни очди – 1:0.

Иккинчи бўлимда Кожо Жоэлнинг ўрнига майдонга тушган Анваржон Ҳожимирзаев ҳам ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди. У Ҳумоюнмирзо Иминовнинг етказган тўпини голга айлантирди – 2:0.

Иккинчи бўлим якунида рақиб битта гол уриб, фарқни қисқартирди - 2:1.

Баҳс якунигача ҳисоб бошқа ўзгармади ва Самарқанд клуби Туркиядаги йиғинини ғалаба билан якунлади. Кўҳна шаҳарликлар 21 феврал куни Ўзбекистонга қайтиб келишади.

Ўртоқлик учрашуви. 20 феврал
«Динамо» (Ўзбекистон) - «Ауда» (Латвия) – 2:1
Голлар: Кожо Жоэл 45, Анваржон Ҳожимирзаев 68. - 86'.
«Динамо»: Фарҳод Раҳматов, Душан Мийич, Артём Сокол, Одил Абдумажидов, Ратиньо, Хислат Халилов, Францис Нарх, Владимир Козак, Фаррух Икромов, Санжар Шоаҳмедов, Кожо Жоэл (https://t.me/FCDinamo1960/15331).
Иккинчи бўлимдан майдонга тушганлар: Анваржон Ҳожимирзаев, Ҳумоюнмирзо Иминов, Муҳаммадбобур Асадуллаев, Комил Шарофутдинов, Воҳид Оқбўтаев, Эммануэл Ягр, Абубакр Муйдинов, Анвар Файзуллаев.

"Динамо" матбуот хизмати.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!