"Динамо" Азиз Амоновни ўз сафига қўшиб олди
Азизбек Амонов – "Динамо" футболчисисига айланди. Бу ҳақда Самарқанд клуби матбуоти хабар берди.
"Янги йилда янги мақсадларни кўзлаётган «Динамо» жамоаси таркибини кучайтиришда давом этмоқда.
«Динамо» ПФК 2026 йилги мавсум олдидан Азизбек Амонов билан шартнома имзоланганини маълум қилади. Ўзбекистон миллий жамоаси сафидаги ўйинлари ва Суперлига клубларидаги иштироки билан танилган 28 ёшли ҳужумкор яримҳимоячи якунланган мавсумни «Бухоро» сафида ўтказди. 2026 йилдан эса у «Динамо» жамоаси шарафини ҳимоя қилади.
Азизбек Амонов ўтган йиллар давомида «Локомотив», «Насаф», «Нефтчи», «Бунёдкор» клублари, шунингдек Эроннинг «Истиқлол», БААнинг «Хорфаккан» жамоаси шарафини ҳимоя қилган.
Ишонамизки, Азизбек Амонов Вадим Абрамов бошқарувидаги «Динамо» жамоасида ўзининг ёрқин ўйинлари билан барчанинг ишончини оқлайди.
"Динамо" ПФК оиласига хуш келибсиз, Азизбек", - дейилади хабарда.



Фикрлар