"Динамо" бир футболчи кам бўлиб "Шўртан"га ютқазди
Про-лига янги мавсумига тайёргарлик кўраётган “Динамо” жамоаси “Шўртан”га қарши назорат учрашувида майдонга тушди.
Чархин қўрғонидаги “Динамо” футбол мактаби майдонида ўтган баҳсда Ҳаким Фузайлов шогирдлари Асрор Алиқулов бошчилигидаги Ғузор клубига мағлуб бўлишди – 0:2.
Таъкидлаш керакки, 65-дақиқада “Динамо” ҳужумчиси Шохруҳ Абдураҳмонов майдондан четлатилди. Шундан кейин 70 ҳамда 85-дақиқаларда Ислом Баратов ва Асадбек Самариддиновнинг голлари “Шўртан”га ғалаба келтирди.
“Динамо”: Арслон Аҳроров, Жасур Ҳасанов, Обид Жўрабоев, Дмитро Сидоренко, Комил Шарофутдинов, Олег Марчук, Тимур Ҳакимов, Жамшид Ҳасанов, Сирож Мелиев, Сардор Эминов, Михайло Удод.
Захирадан майдонга тушганлар: Ғолиб Сарибоев, Ислом Шарипов, Ҳумоюн Шербўтаев, Акмал Козимов, Темур Исмоилов, Шохруҳ Абдураҳмонов.
Фикрлар