"Динамо" "Бунёдкор"га қарши ўртоқлик учрашувида иштирок этди

  • 16 ноябрь, 2024, 22:16
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

ФИФА кунлари сабабли Суперлигада юзага келган танаффусдан фойдаланган «Динамо» жамоаси Тошкентда «Бунёдкор» жамоасига қарши назорат баҳсини ўтказди.

Ушбу ўйинда ҳар икки жамоа мураббийлари бир қатор футболчиларга имконият беришди. Учрашувнинг 7-дақиқасида Маркос Кайк ҳисобни очгач, "Динамо" ғалабага яқин эди. Аммо 88-дақиқада Миржаҳон Мираҳмадовнинг голи мезбонларни мағлубиятдан қутқариб қолди – 1:1.

Назорат учрашуви. 16 ноябрь
«Бунёдкор» - «Динамо» - 1:1
Гол:
Миржаҳон Мираҳмадов 88 – Маркос Кайк 7.
«Динамо» (1-бўлим): Равшанбек Ягудин, Жаҳонгир Ўрозов, Муҳаммадали Турсунов, Душан Мийич, Улуғбек Абдуллаев, Францис Нарҳ, Воҳиджон Оқбўтаев, Абубакр Муйдинов, Хислат Халилов, Маркос Кайк, Фирдавс Абдураҳмонов.
«Динамо» (2-бўлим): Фарҳод Раҳматов, Анваржон Файзуллаев, М.Турсунов, Улуғбек Абдуллаев, Воҳиджон Оқбўтаев, Исмоилов, Азизбек Аҳмедов, Дуглас Майкон, Санжар Шоаҳмедов, Ҳумоюнмирзо Иминов, Ф. Абдураҳмонов.

"Динамо" матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!