"Динамо" жамоаси устози 5:0 ҳисобидаги мағлубият сабаблари ҳақида

Суперлига 24-турида "Металлург" ўз майдонида "Динамо"ни 5:0 ҳисобида тор-мор этди. Беллашувдан сўнг меҳмонлар жамоаси бош мураббийи ёрдамчиси Рафаэль Баласанян учрашув борасида ўз фикрларини билдирди. Бу ҳақда "Металлург" клуби матбуот хизмати хабар берди.

 - Биринчи таймда йигитлар ҳимояда жуда ишончли ўйнашди. Бизда ҳисобда олдинга чиқиб олиш имкониятлари ҳам бўлди. Афсуски, мана нечанчи ўйиндирки, биринчи голни ўтказиб юборганимиздан кейин футболчиларимиз руҳан тушкунлик исканжасига тушиб қолишмоқда. Бу эса ҳимоя чизиғида парокандалик юзага келишига сабаб бўляпти. Шунинг боис кетма-кет мағлубиятларни қабул қилиб оляпмиз. Эҳтимол бугун биз биринчи бўлиб муваффақиятга эришганимизда ўйин бошқача кечарди. Албатта, бу вазиятларда Александр Лобановнинг ажойиб ўйин кўрсатганлигини таъкидлаш керак. Бизда эса Ботирали Эргашев жароҳатланди. Ҳозирча билганим, у ўзи юра олмаяпти. Шифокорларимиз биринчи тиббий ёрдамни кўрсатишди. Умид қиламизки, кейинги ўйинларгача уни сафга қайтара оламиз, - деди мураббий.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Расулжон Тоштемиров
24/11/2019 21:00
Афсус
Абдусамат Жураев
24/11/2019 08:09
ХАЙР ДИНАМО