«Динамо» Жиззахдаги 5 йиллик анъанани давом эттира оладими?

Суперлига 22-тури доирасидаги эътиборли учрашувлардан бири Жиззахда “Сўғдиёна” ва “Динамо” ўртасида кечиши кутилмоқда. Қўшни вилоятларнинг бош жамоалари қарама-қаршилигида “Сўғдиёна” 3-ўрин учун 3 очкога интилса, “Динамо” лигада қолиш учун курашда сафарда муваффақиятли тўп суриши лозим.

Ўзаро ўйинлар тарихи: Устунлик «Динамо»да

Самарқанд ва Жиззах вилояти шарафини ҳимоя қилувчи ушбу клублар 1992 йили старт олган Ўзбекистон чемпионати тарихида 39 марта ўзаро майдонга тушишган. Бу борада устунлик “Динамо”да. Самарқанд жамоаси ўзаро ўйинларда Жиззах клубини 18 марта мағлубиятга учратган бўлса, “Сўғдиёна” 13 марта “Динамо”ни мағлуб этган. 8 марта ўйин дуранг натижа билан якунланган. “Динамо”нинг “Сўғдиёна” устидан қозонган энг йирик ғалабалари 4:0 ва 3:6 бўлса, жиззахликларнинг энг йирик ғалабаси 3:1 ҳисобидаги ғалаба саналади.

Жиззахда ўтган ўзаро сўнгги учрашувлар:

30.09.2017 «Сўғдиёна» - «Динамо» 0:0
01.10.2015 «Сўғдиёна» - «Динамо» 1:2
29.03.2014 «Сўғдиёна» - «Динамо» 1:3
26.05.2013 «Сўғдиёна» - «Динамо» 4:3
05.03.2011 «Сўғдиёна» - «Динамо» 0:0
14.06.2009 «Сўғдиёна» - «Динамо» 3:1
18.11.2008 «Сўғдиёна» - «Динамо» 1:1

Жорий йилги ўзаро ўйинлар

“Динамо” 2019 йилги мавсумда Суперлига 1-даврасида ва Лига Кубоги доирасида “Сўғдиёна” билан учрашди. Ушбу баҳсларда “Динамо”чилар ғалаба қозонишганди.

Эски танишлар...

“Динамо” ва “Сўғдиёна” таркибида бир қатор футболчилар борки, улар аввал Самарқанд ёки Жиззах клуби шарафини ҳимоя қилишган. Хусусан, “Динамо” таркибидаги Шоҳруҳ Эшбўтаев, Акмал Холмуродов, Сардор Эминов, Ихтиёр Тошпўлатов, Бобур Қосимов сингари футболчилар олдинги мавсумларда Жиззах клуби сафида тўп суришган. Жиззах жамоасидан эса ҳужумчи Иван Нагаев 2011-12 йилги мавсумларда “Динамо” шарафини ҳимоя қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!