"Динамо" клубига ҳайфсан берилди, энди жамоага санкция қўлланилиши мумкин - Диёр Имомхўжаев
"Динамо" клубига санкция қўлланилиши мумкин. Бу ҳақда ПФЛ вакили Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўзининг саҳифасида маълум қилди. Жумладан, Диёр Имомхўжаев шундай ёзди:
- Самарқанднинг "Динамо" клубига тегишли уч футболчига эркин агент мақоми берилди.
Миркомил Локаев, Дилмурод Каримов, Акмал Холмуродов каби футболчиларнинг шартномаси 2020 йилнинг декабрига қадар амал қилиши керак эди. Бироқ клуб мазкур футболчиларга 2019 йилги мавсум учун ойлик-маошларни ўз вақтида тўламаган. Футболчилар мақоми ва ўтиши бўйича муаммоларни кўриб чиқувчи палата регламентнинг 14bis-моддаси 1-2-бандларидан келиб чиқиб, мазкур футболчиларни клубдан озод этди. "Динамо" клубига эса ҳайфсан берилди.
Айни вақтда "Динамо" яна 7 нафар футболчи билан ҳисоб-китоб қилиш учун муддат олган. Белгиланган муддат ичида муаммо ҳал этилмаса, клубга нисбатан регламентда кўрсатилгани бўйича санкция қўлланилади, - деди Диёр Имомхўжаев.
Фикрлар
Барибир Узбекистоннинг пулларини Гулнорага ухшаганлар угирлаяпти ёки араб шахзодлари кизил китобдаги хайыонларни ов уюштириши учун ёки Хабибга заёфат килиш учун осмонга совуриляпти.