"Динамо Москва" жамоаси Лев Яшин таваллудини ҳотирлади
Москванинг "Динамо" клуби матбуот хизмати СССР терма жамоасининг афсонавий дарвозабони, "Олтин тўп" мукофотининг ғолиби бўлган ягона дарвозабон Лев Яшинни таваллуди муносабати билан ҳотирлади. Агар Яшин Бугун ҳаёт бўлганида 95 ёшга тўлган бўларди.
"22 октябрь бутун жаҳон спорти учун алоҳида сана ҳисобланади. Бугун буюк Лев Иванович Яшин таваллудининг 95 йиллиги нишонланмоқда. Унинг номи жаҳон футболи тарихига абадий ва зарҳал ҳарфлар билан ёзилган. Унинг спорт ривожига қўшган ҳиссасини баҳолаб бўлмайди. Лев Иванович шунчаки дарвозабон эмас эди. Дарвозабон шараф, жасорат, ўз клубига ва ишига чексиз садоқатнинг рамзи эди. Биз ўртоқ Иванович билан жуда фахрланамиз. Туғилган кунингиз билан", - дейилади москваликлар матбуот хизмати берган хабарда.
Фикрлар