"Динамо" Қозоғистон чемпионати совриндорини мағлуб этди

"Динамо" Туркия йиғини доирасидаги учинчи ўртоқлик ўйинида Қозоғистон чемпионатининг амалдаги бронза медали соҳиби "Актобе"га қарши майдонга тушди.

Вадим Абрамов шу куни иккита таркибни синовдан ўтказди. Биринчи бўлимда Воҳиджон Оқбўтаев кучли зарбаси билан ҳисобни очди – 1:0.

Кўп ўтмай, бош ҳакам тушунарсиз тарзда Душан Мийични оддий қўполлик учун майдондан четлатди. 40-дақиқада эса ҳакам "Динамо" дарвозаси томон пенальти белгилади ва қозоқлар ҳисобни тенглаштиришди – 1:1.

Иккинчи бўлимда эса таркиб деярли тўлиқ ўзгаргач, жамоа янада ҳужумкор ўйнади. Шу куни захирадан майдонга тушганига 5 дақиқа ҳам бўлмаган кўрикдаги легионер Франческо Иминовнинг узатмасини голга айлантириб, жамоамизни ҳисобда олдинга олиб чиқди – 2:1.

80 дақиқада эса Санжар Шоаҳмедов қарши ҳужумда Фаррух Икромовни яккама-якка вазиятга олиб чиққач, у дарвозабонни доғда қолдириб, тўпни Анвар Ҳожимирзаевга етказди ва у ўйин тақдирига нуқта қўйди – 3:1.

Шу тариқа, Самарқанд жамоаси Қозоғистон клубини мағлуб этиб, Туркия йиғинида биринчи ғалабасига эришди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!