"Динамо" қозоқ клубидан 3 та гол ўтказиб юборса ҳам ғалаба қозонди

Про лига янги мавсумига тайёргарлик доирасида «Динамо» жамоаси Тошкентда навбатдаги ўртоқлик баҳсида майдонга тушди.

Қозоғистоннинг 1-дивизиони иштирокчиси «Онтустик» клубига қарши баҳс голларга бой ўтди. Биринчи бўлимда Элгужа Григалашвили ва Кожо Жоэль «Динамо»нинг икки голига муаллифлик қилган бўлса, иккинчи бўлимда таркиб ўзгаргач, ҳимоячи Евгений Назаров 3-голга, ярим ҳимоячи Жавлон Маликов эса дублга эришди. Чимкентликлар 3 та гол билан жавоб қайтаришди – 5:3.

Шу куни бош мураббий Вадим Абрамов жароҳати бор ўйинчилардан ташқари, деярли барча футболчиларни майдонга тушириб, синовдан ўтказди.

Ўртоқлик ўйини. Тошкент
«Динамо» – «Онтустик» (Қозоғистон) – 5:3
Голлар: Элгужа Григалашвили, Кожо Жоэль, Евгений Назаров, Жавлон Маликов 2 та.
«Динамо»: Фарҳод Раҳматов, Евгений Назаров, Хуршид Убайдуллаев, Салим Мустафоев, Коике Юдай, Эркин Бойдуллаев, Жасур Қурбонов, Ҳазрат Турсунқулов, Францис Нарх, Элгужа Григалашвили, Кожо Жоэль
Захирадан майдонга тушганлар: Равшан Ягудин, Достон Фотеев, Комил Шарофутдинов, Воҳид Оқбўтаев, Жавлон Маликов, Дэррик, Муҳаммадбобур Асадуллаев, Бобур Мамадаминов, Валерий Акопов, Баҳодир Абдувалиев, Баҳодир Насимов.

"Динамо" матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!