Ads

Хабар берганимиздек, айни кунларда пойтахтимиздаги “Динамо” спорт мажмуаси спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионатига мезбонлик қилмоқда. Таъкидлаш жоиз, ушбу мусобақа мураббийлар учун спортчиларнинг жисмоний ва техник ҳолатини яна бир бор кўздан кечириб олишдан ташқари ғолиб бўлган атлетларга Олий ўқув-юртига имтиёзли равишда ўқишга кириш йўлланмасини бериши билан ҳам аҳамиятли. Бу ҳақида МОҚ хабар бермлқда. Айни пайтга келиб, мазкур чемпионатнинг юнон-рум кураши бўйича ғолиблари номи аниқланди:

- 55 кг
1-ўрин: Зайниддин Наширов (Тошкент вилояти)
-60 кг
1-ўрин: Асриддинбек Насридинов (Тошкент)
- 63 кг
1-ўрин: Жавоҳир Саматов (Навоий)
-67 кг
1-ўрин: Умиджон Ахроров (Самарқанд)
-72 кг
1-ўрин: Ўринбой Қодиров (Тошкент)
-77 кг
1-ўрин: Тўлқин Тўйчиев (Бухоро)
82 кг
1-ўрин: Шахриёр Жўрабоев (Самарқанд)
-87 кг
1-ўрин: Иззатилло Шавкатбеков (Андижон)
-97 кг
1-ўрин: Шарофиддин Эрназаров (Тошкент)
-130 кг
1-ўрин: Абдулазиз Ғуломқодиров (Тошкент)