"Динамо" Суперлига доирасида "Сўғдиёна"га ютқазганди, ўртоқлик ўйинида эса...
Суперлигада юзага келган танаффусдан фойдаланган «Динамо» ва «Сўғдиёна» клублари бугун, 25 март куни Самарқандда ўзаро ўртоқлик баҳсида майдонга тушишди. Бу ҳақида "Динамо" матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ёпиқ эшиклар остида ўтган баҳсда ҳар икки жамоа бош мураббийлари Предраг Роган ва Улуғбек Бақоев иккала бўлимда деярли икки хил таркибни майдонга туширишди.
Учрашувнинг 15-дақиқасида Музаффар Музаффаров кучли зарбаси билан ҳисобни очган бўлса, жиззахликлар 65-дақиқада Аюбхон Нўъмоновнинг голи эвазига ҳисобни тенглаштиришди.
Ўйин якунида "Сўғдиёна" ҳужумчиси Шохруз Норхоновнинг пенальтидан йўллаган зарбасини захирадан майдонга тушган дарвозабон Арслонбек Аҳроров қайтариб қолди ва ўйин дуранг натижа билан тугади.
Ўртоқлик ўйини
«Динамо» - «Сўғдиёна» - 1:1 (1:0)
Голлар: М.Музаффаров 15 – А.Нумонов 65.
Ёдингизда бўлса, чемпионатнинг иккинчи турида ушбу жамоалар Жиззахда тўқнаш келишган бўлиб, унда "Сўғдиёна" ягона гол эвазига ғолиб чиққанди.
Фикрлар