"Динамо" тўпурари терма жамоаси сафида Баҳрайнга қарши майдонга тушди

"Динамо" клуби ҳужумчиси Кожо Жоэль Қирғизистон миллий жамоаси сафида майдонга тушди.

Ўртоқлик ўйинида Кожо Жоэль Баҳрайнга қарши асосий таркибда майдонга тушди. Ўйинда баҳрайнликлар 2:0 ҳисобида зафар қучди. Ушбу баҳсдан кейин Қирғизистон миллий жамоаси Саудия Арабистонига етиб борган. Бу ерда 15 октябрь куни Филиппинга қарши ўртоқлик ўйини ўтказилади.

"Динамо" тўпурари "Ғиждувон"га қарши ўйинни ўтказиб юборади ва Ўзбекистон кубоги яримфинали доирасидаги "Насаф"га қарши ўйин олдидан жамоа сафига келиб қўшилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!