"Динамо" Тошкентда тўпланди. Кейинги йиғин Туркияда!

«Динамо» жамоаси Суперлига янги мавсумига тайёргарлик доирасида Самарқанддан Тошкентга жўнаб кетди.

Вадим Абрамов мураббийлигидаги жамоа 29 январь куни Абу-Дабидан Ўзбекистонга қайтгач, 3 кунлик дам олишдан кейин бугун, 2 февраль кунидан Тошкентда ўқув-машғулот йиғинига киришди.

«Динамо» пойтахтда 5 кун бўлиб, 4 февраль куни Тошкентнинг «Локомотив» клубига қарши назорат ўйинида майдонга тушади.

7 февраль куни эса «Динамо» жамоаси мавсум олди иккинчи хорижий йиғинни ўтказиш учун Туркияга жўнаб кетади. Икки ҳафталик ўқув-машғулот йиғини 21 февралгача давом этиб, «Динамо» бир қатор ўртоқлик ўйинларида майдонга тушиши режалаштирилган.

"Динамо" матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!