"Динамо" Туркияда дастлабки ғалабасига эришди

  • 18 февраль, 2022, 20:05
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 1
  • Футбол
CHERY AUTO

Туркия йиғини доирасидаги тўртинчи назорат учрашувида “Динамо” Грузиянинг “Гареджи” клуби устидан дастлабки ғалабасига эришди.

Самарқандликлар 10-дақиқадаёқ ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Рақиб футболчиси ҳужумни қайтариш вақтида ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди – 1:0.

Иккинчи бўлимда Фахриддин Алимов Александр Глишичнинг узатмасини голга айлантирди. Рақиб эса ўйин якунида фарқни қисқартиришди – 2:1.

Ўртоқлик учрашуви. Туркия.

18 февраль (жума)

“Динамо” – “Гареджи” (Грузия) - 2:1

“Динамо”: Милое Прекович, Ислом Шарипов, Иброҳим Йўлдошев, Михайло Йованович, Жасур Жумаев, Абдужамол Исроилов, Темур Исмоилов, Евгений Чумак, Шоҳмалик Комилов, Александар Глишич, Ойбек Нурматов.

Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: А.Аҳроров, Ж.Маннонов, О.Жўраев, Д.Фотеев, В.Оқбўтаев, М.Музаффаров, Т.Эргашев, Ж.Умаров, С.Рашидов, Ф.Алимов, Ш.Йўлдошев, А.Козимов.

“Динамо” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Farhod Ziyayev
18/02/2022 20:52
Динамо жамоамиздан факат ва факат ижобий натижалар кутиб коламиз. Омад Динаможон.