"Динамо" "Зенит", "Ростов" ва "Аш-Шабоб" каби машҳур жамоаларга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади

«Динамо» жамоаси 17-29 январ кунлари Бирлашган Араб Амирликларида ўқув-машғулот йиғини ўтказади.

Дубайда ўтадиган йиғин доирасида 5та ўйин ўтказилиши белгиланган. Клуб бу борада Россия, Қатар ва Саудия Арабистони жамоалари билан келишувга эришди.

Жумладан, 18 январ куни дастлабки назорат ўйинида Вадим Абрамов шогирдлари Валерий Карпин бошқарувидаги «Ростов»га қарши саф тортади. 21 январ куни Россия чемпиони «Зенит» билан ўйин ўтказилади. 23 январда эса Осиё кубоги U23 баҳсларига ҳозирлик кўраётган Қатар олимпия жамоаси рақибимиз бўлади. 26 январда эса ОЧЛ плей-офф иштирокчиси Саудиянинг «Ал-Файҳа» клуби, 28 январда эса Саудиянинг «Аш-Шабоб» клуби билан ўйин ўтказилади. Бу жамоа сафида Янник Феррейра Карраско ва Эвер Банега сингари юлдуз ўйинчилар тўп сурмоқда.

«Динамо»нинг Дубайдаги назорат ўйинлари:
18 январ. «Динамо» - «Ростов» (Россия)
21 январ. «Динамо» - «Зенит» (Россия)
23 январ. «Динамо» - Қатар олимпия жамоаси
26 январ. «Динамо» - «Ал-Файҳа» (С.Арабистони)
28 январ. «Динамо» - «Аш-Шабоб» (С.Арабистони).

Динамо клуби матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Адхамжон Низомов
24/12/2023 13:12
Шу ДИНАМО номини хам узгартириш вакти келди-ев.