"Динамо"ни ноябрь ойида қандай ўйинлар кутмоқда?

 

Олий Лига-2017 мавсуми тобора ўз якуни сари одимламоқда. Хусусан, ноябрь ойидаги сўнгги 4 тур ўйинларидан сўнг жорий йилги мавсумга ҳам якун ясалади.

«Динамо» жамоасига 26-тур доирасидаги «Обод»га қарши ўтказилиши керак бўлган учрашувда рақиб жамоанинг чемпионатдан четлатилгани боис техник ғалаба ёзилди. Айни дамда «Динамо» 26-турдан кейин 29 очко жамғариб, турнир жадвалида 12-ўринни банд этиб турибди.

Олдинда «Динамо» жамоасини тўртта учрашув кутиб турибди. Жумладан, ноябрь ойининг 4-санасида «Динамо» 27-тур доирасида Навоийга сафар этиб, «Қизилқум»га қарши майдонга тушса, 28-турда Самарқандда лигада қолиш учун кураш олиб бораётган Фарғонанинг «Нефтчи» клубини қабул қилади.

Самарқанддаги мавсумнинг ёпилиш маросими бўлмиш 29-тур учрашувида эса «Динамо» амалдаги чемпион «Локомотив» клубини қабул қилади. Мавсумнинг сўнгги 30-тур баҳсида эса жамоамиз Муборакда «Машъал» жамоасига қарши тўп суриб, 2017 йилги мавсумни якунлайди.

«Динамо» жамоасининг ноябрь ойидаги ўйинлари:

Олий Лига. 27-тур

4 ноябрь (шанба). Навоий.

«ҚИЗИЛҚУМ» - «ДИНАМО»

Олий Лига. 28-тур

16 ноябрь (пайшанба). Самарқанд

«ДИНАМО» - «НЕФТЧИ»

Олий Лига. 29-тур.

22 ноябрь (чоршанба). Самарқанд

«ДИНАМО» - «ЛОКОМОТИВ»

Олий Лига. 30-тур.

25 ноябрь (шанба). Муборак.

«МАШЪАЛ» - «ДИНАМО».

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!