"Динамо"нинг янги мавсумга тайёргарлик режалари маълум

  • 30 Dec 14:08
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Мавсум-2024"ни 8-поғонада якунлаган Самарқанднинг "Динамо" жамоаси қишки тайёргарлик режаларини маълум қилди.

Tecno

Унга кўра, Вадим Абрамов жамоаси 3 январдан бошлаб Тошкентда 2025 йилги чемпионат учун тайёргарликка киришади. 

Йиғин мобайнида "Динамо" клуби назорат ўйинларини ҳам ўтказади. Жумладан, 8 январь куни "Хоразм", 13 январда эса "Бунёдкор"га қарши майдонга тушади.

Шунингдек, январь ойининг иккинчи ярмида самарқандликлар БААга йўл олиши ва тайёргарликнинг навбатдаги босқичини ўша ерда олиб бориши кутилмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!