Диёр Имомхўжаев: Айрим кишилари ўз манфаатларини клуб манфаатидан устун қўйиши оқибатида...

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бош директори Диёр Имомхўжаев “Бухоро” клуби атрофидаги вазиятлар юзасидан вилоят раҳбарлари билан учрашди. Бу ҳақда Имомхўжаевнинг ўзи телеграмдаги каналида маълум қили.

“Кеча Бухоро вилояти ҳокимиятида Ботир Зарипов билан учрашдик. Бухоро клубини қийнаётган масалалар ва уларнинг ечими хусусида атрофлича суҳбатлашдик. Муаммоларни қай тариқа бартараф этиш ва бу борада қандай ишлашларни амалга ошириш юзасидан конкрет фикрлашдик.

Кечга яқин Қоравулбозорга бориб, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи раҳбари Акбар Фозилов билан кўришдик. Муаммолар илдизи, унинг оқибатлари, клуб келажаги борасида гаплашдик.

Афсуски, футбол дунёсининг айрим кишилари ўз манфаатларини клуб манфаатидан устун қўйиши оқибатида Бухоро бир неча йиллардан буён қийин ҳолатга тушиб қолди. Аммо ишонамизки, йил давомида барчаси изига тушади ва муаммолар, қарздорликлар бирма-бир бартараф этилади. Бу йўлда қадам ташланди. Ўзбекистон кубогининг финал учрашуви кунига қадар катта қийинчилик билан бўлса-да клуб ишлари ўз релсига тушиб олиши йўлида меҳнат қилинади. Бу борада клуб мухлислари ва ишчи-ходимлари билан эканлигимизни айтишни истаймиз. 

Вақт ажратгани ҳамда клуб тақдирига бефарқ бўлмагани учун юқоридаги икки шахсга миннатдорчилик билдирамиз”, - дейилади хабарда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Жабборов Ахмаджон
12/04/2022 17:51
Энди билдилаоингми бўганича бўлиб бўлдику