Диёр Имомхўжаев: "Эндиликда Суперлигада 3-ўрин учун ростмана кураш кечади"
Осиё Футбол Конфедерацияси ташкилотга аъзо мамлакатлар ассоциацияларидан 2023 йилги мавсум давомида қитъанинг клублар миқёсидаги нуфузли мусобақаси — Осиё чемпионлар лигасида қатнашадиган клублар сонига аниқлик киритиб олди.
ЎзПФЛ директори Диёр Имомхўжаев бу ҳолатга изоҳ берди: "ОФК 2023 йилги мавсум учун Чемпионлар лигаси ва ОФК кубоги учун квоталар сонини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон 2+2 йўлланмани қўлга киритди. 2023 йилдан бошлаб ОФК кубоги мусобақасида иштирок этмаймиз.
Эндиликда ғарбий минтақада фақатгина Саудия ва Эрон квоталар сони бўйича биздан олдинда. Биз Қатарга тенглашдик, БАА биздан ортда қола бошлади.
Изоҳ: эндиликда Суперлигада 3-ўрин учун ростмана кураш кечади. Агар Суперлига ва кубок ғолиби битта клуб бўлса, у ҳолда Суперлиганинг тўртинчи жамоасида ҳам халқаро майдонда ўйнаш имконияти бўлади".
Фикрлар