Диёр Имомхўжаев: ФИФА "Андижон" масаласини кун тартибидан олиб ташлади
ЎзПФЛ директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев "Андижон" клубининг легионерлар билан юзага келган муаммолари ҳал этилаётгани ҳақида ўз "Телеграм" саҳифасида маълум қилди:
"Андижон" Виталий Мирний билан ишни тўлиқ якунлади. ФИФА бу бўйича ишни кун тартибидан олиб ташлади.
Радослав Алексич масаласи ҳали очиқ. Клуб мазкур футболчи билан ишлашни бошлаган. Катта эҳтимол билан, уч кун ичида "Андижон" бу муаммони ҳам ҳал қилади. Шунингдек, клуб Ибе Микаэль Окоро билан қарздорликни 40 кун ичида бартараф этиши керак.
Эски "Андижон"дан қолиб кетган яна бир мерос бор — Предраг Вуйович. ФИФА 25 февралда ишни кўриб чиқади. Клуб эса аллақачон футболчининг юристи билан алоқага чиққан ва музокара давом этяпти. Ўйлашимизча, Андижон 25 феврални кутиб ўтирмай, бу ишни ҳам ҳал қилмоқчи.
Қолгани ўзбекистонлик футболчи ва мураббийлар билан қарздорликлар масаласи. Бу борада Футболчилар уюшмаси иш олиб боради ва ҳар бир даъвогар учун алоҳида муддатлар келишилади.
"Андижон" клубининг янги раҳбарияти охирги ярим йилда катта ишни амалга оширди. Улар клубни параллел ушлаб туриш билан бирга, эски "Андижон"нинг барча муаммоларини ҳам ҳал қилиш билан банд", - деб ёзади Диёр Имомхўжаев.
Фикрлар