Диёр Имомхўжаев келишилган ўйинлар ҳақида: "Бундай жирканчликнинг жазоси фақатгина футболдан четлатиш билангина қолиб кетмаслигини хоҳлаймиз"
ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев "Телеграм"даги саҳифаси орқали ўзбек футболидаги келишилган ўйинлар ҳақида фикр билдирди:
"Агар бирор хорижлик футболчи ёки мураббий бизнинг чемпионатдаги келишилган ўйинларда зарра қадар иштирок этган бўлса ҳам, биз уни тузимизни еб, унга тупурган деб ҳисоблаймиз. Бундай футболчи умрининг сўнгига қадар бизнинг футболга на футболчи ва на мутахассис сифатида яқинлашмаслигини истаймиз.
Агар ўзимизникилар шу ишни қилган бўлса, биз уларни нафақат ғурури ва жамоадошлари, балки юз минглаб мухлислар қатори оиласи, ота-онаси, фарзандларига қадар ҳиёнат қилди, деб биламиз. Бундай жирканчликнинг жазоси фақатгина футболдан четлатиш билангина қолиб кетмаслигини хоҳлаймиз".
Фикрлар
Так-что ҳеч кимга ҳеч нарса бўлмайди ва ҳаммаси эскичасига қандай бўлган бўлса шундайлигича давом этади.