Диёр Имомхўжаев: "Насаф"га Марказий Осиёда тенг келадигани топилмади
Кеча “Насаф” ОФК кубогининг Марказий минтақаси финал учрашуви доирасида “Aҳал” билан куч синашди. Туркманистон клубига қарши баҳсда қаршиликлар 3:2 ҳисобида зафар қучишди.
Ушбу ғалабадан сўнг ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев телеграмдаги саҳифасида "Насаф" Марказий Осиёда кучли жамоа эканлигига эътибор қаратди.
- "Насаф"га Марказий Осиёда тенг келадигани топилмади. Навбатдаги қадам – Ҳиндистон.
Яхши томони ҳинд клуби ҳам Қаршида меҳмон бўлади. Демак, мусобақа ярим финалига бир қадам қолди, - деди Диёр Имомхўжаев.
Фикрлар