Диёр Имомхўжаев: Ўзбекистон футзалчилари барибир зўр...

Литвадаги футзал бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Гватемала билан ўйин ўтказди. Беллашувда вакилларимиз 4:1 ҳисобидаги мағлубиятни 4:4 кўринишига олиб келганди. Бироқ Якунда рақибимиз гол уриб, ғалабани илиб кетди.

Учрашувдан сўнг ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев телеграмдаги саҳифасида ўз фикрларини билдирди.

- Ўзбекистон футзалчилари барибир зўр. Улар мундиалга бориш билангина кифояланишмаяпти, улар жаҳон чемпионатида ғолиб чиқишга интилишяпти. Шунинг учун ҳам улар зўр.

Футболда ирода ва тажриба деган тушунчалар бор. Футзалчиларимиз иродаси ўйин 2:4 вақтида кўринди ва улар катта қийинчилик билан мувозанатни тиклашди. Қолганига эса озгина тажриба етишмади.

Шундай мағлубиятлар бўладики, уни яхши кайфиятда қабул қиласан. Кимгадир жиддий эътирозинг бўлмайди. Бугун биз шундай мағлубият билан юзлашдик. Шу темп ва иштиёқда давом этишимиз керак, - деди Диёр Имомхўжаев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!