Диёр Имомхўжаев: Суперлига ва Про лига ўртасидаги табиийлик сақлаб қолинди

​​ЎФА Ижроқўми Бюроси қарори билан ва ниҳоят Про лиганинг 10-жамоаси номига ойдинлик киритилди. Бу ҳақда Ўзбекистон профессионал футбол лигаси бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев ўзининг Телеграмдаги канали орқали хабар берди.

"Ўтган йилнинг 21 декабрь куни Суперлигада 14 та ҳамда Про лигада 10 та клуб иштирок этиши ҳақида ёзгандик. Бунда Суперлига ҳамда Про лига ўртасида спорт принциплари сақланиб қолиши айтилганига қарамай, айрим ҳолатларда футбол жамоатчилиги бунга ишончсизлик билан муносабатда бўлди (бунинг учун уларда етарлича асослар бор бўлганини инкор этмаймиз). Биз бугун айта оламизки, Суперлига ва Про лига ўртасидаги табиийлик сақлаб қолинди. Про лиганинг 10-жамоаси ҳақида эртага ЎзПФЛ сайтида билиб олишингиз мумкин бўлади" - деди Имомхўжаев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!