Диёр Туропов: “Локомотив”нинг муваффақиятларига ўз хиссамни қўшишга ҳаракат қиламан

Бироз олдин хабар берганимиздек, илгари “Олмалиқ” жамоасида тўп тепиб келган маҳоратли ярим ҳимоячи Диёр Туропов “Локомотив” билан шартнома имзолади.

Бир қатор футбол ишқибозларининг ёқимтойи саналадиган мазкур футболчи “Локо” матбуот хизматига янги жамоасига ўтиши борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

— “Локомотив” жамоаси вакиллари таклиф билан чиқишди ва бу чорловни “Лаббай!” дея қабул қилдим. Мана бугун илк машғулотда иштирок этишга ҳам улгурдим. Мени барча яхши кутиб олди. Бундан жуда ҳам хурсандман. Эндиликда “Локомотив”нинг муваффақиятларига ўз хиссамни қўшиш учун ҳаракат қиламан. Жамоа олдида мамлакат чемпионлигини муносиб ҳимоя қилиш ва Осиё чемпионлар лигасида янада муваффақиятли қатнашиш вазифаси турибди. Умид қиламанки, мана шу вазифаларни уддаланишида менинг ҳам улушим бўлади, — дейди ярим ҳимоячи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!