Диёра Келдиёрова Олимпиада чемпионини мағлуб этди

Бугун Россиянинг Екатеринбург шаҳрида Катта дубулға туркумига кирувчи йирик турнир старт олди. Айни пайтга келиб, биринчи кун доирасида саралаш баҳслари ўтказилмоқда. 

Афсуски, бу паллагача старт олган дзюдочиларимизнинг барчаси медаллар учун курашиш имкониятини сақлаб қола олишмади. Бироқ эътиборли жиҳати, қизлар ўртасида -52 кг вазн тоифасида Диёра Келдиёрова биринчи даврада Лондон Олимпиадаси чемпиони ҳисобланмиш бразилиялик Сара Менезесни мағлубиятга учратди. Иккинчи даврада эса польшалик рақибасига имкониятни бой бериб қўйди. 

Йигитларимиздан Муҳриддин Тиловов, Артём Штурбабин ва Кемран Нуриллаев ҳам мусобақани эрта тарк этишди. Эртага ўрта вазн тоифасида баҳслар бўлиб ўтади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!