Диёржон Туропов: Карантин вақтида деярли ҳеч нарса қилганим йўқ

“Локомотив” футболчиси Диёржон Туропов клуб расмий сайтига берган интервьюсида карантин пайтида вақтини қай тариқа ўтказаётганини айтди.

– Қандай машқлар орқали жисмоний ҳолатни ушлаб турибсиз?

– Коронавирус сабабли белгиланган карантин вақтида жисмоний ҳолатимни ушлаб туриш учун деярли ҳеч нима қилганим йўқ. Чунки Суперлиганинг 3-тури доирасида “Бухоро”га қарши ўйинда жароҳат олгандим.

– Жароҳатни даволайдиган машқларни бажариб турибсизми?

– Кичик машғулотларни бошлаганимга 2-3 кунгина бўлди, бироқ бу ҳали жисмоний ҳолатимни тиклаб олиш учун етарли, деб ўйламайман. Барибир якка ҳолдаги машғулотдан кўра, жамоавий машғулотлар орасида фарқ катта бўлади.

– Карантин вақтида нималар билан бандсиз?

– Айни дамда асосий вақтимни дам олиш, кино кўриш, оилам билан бирга бўлиш ва даволаниш билан ўтказяпман. Футболни соғиндим!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!