Джон Джонснинг мураббийи шогирдининг оғир вазнга ўтиш жараёни қай тарзда кечаётганини изоҳлади

  • 3 октябрь, 2022, 20:00
  • 0
  • MMA

Джон Джонснинг мураббийи Брэндон Гибсон "Bones"нинг ярим оғир вазнга мослашиш жараёни муваффақиятли кечаётгани ва янги дивизионда у ўзини очилмаган қирраларини кўрсатишига ишонади:

"Джонсда оғир вазнни остин-устун қилиб ташлаш учун барча нарса етарли. Шунчаки, бу фикрни қўллаб-қувватлаш учун унинг ноёб арсеналига боқишингизнинг ўзи кифоя. Ҳа, масалан, сиз бу вазннинг зарбаси замбарак ва клинчда моҳир жангчиларини аргумент сифатида келтирарсиз ҳам. Аммо, унинг кураши бу вазиятда ҳам Джонсга беталафот вазиятни ўз томонига оғдира олади. Бу даражадаги джиу-джитсу, граунд-энд-паунд орқали шогирдим вазнга олдин кузатилмаган перформэнсни тақдим этади. Биз ривожланишда давом этмоқдамиз. Чемпионнинг янги дивизионга бўлган ўзгаришларига мослашиши юқори даражада. Унинг трансформацияси 0 дан бошлаб оғир дивизион учун тузилди. Шунчаки, йўл-йўлакай чала ҳолда элементларни тўғирлашни эмас, балки, бутун кучимизни охиригача ушбу вазнга мослашишга сафарбар қилганмиз. Декабрьми, ёки бошқа ой, Стипеми ёки Фрэнсис бизга фарқи йўқ. Муҳими, ривожланиш кўнгилдагидек. Шунингдек, Джоннинг яна бахтли, ўз ишидан мамнун ва мотивацияга тўлалигидан хурсандман. Ишонинг, янги вазндаги дебют унутилмас бўлади"

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!