Дмитрий Бивол Бетербиев ва Альваресни солиштирди
Ярим оғир вазнда(79,4 кг) WBA йўналиши чемпиони россиялик Дмитрий Бивол ҳамюрти Артур Бетербиев(20-0, 20 KO) билан бўлажак жанг ҳақида гапирар экан, уни собиқ рақиби мексикалик Сауль Альварес(61-2-2, 39 KO) билан солиштирди.
“Бу иккиси бутунлай бошқа-бошқа жангчилар. Артур каттароқ, зарбаси кучлироқ, техникаси бошқача. У Каллум Смитга қарши яхши ҳаракат қилди ва бу билан Бетербиев ҳали ҳам кучли зарба, қаттиқ босим ва ўзига ишончга эгалигини кўрсатди. Аммо фақат рингдагина иккимизнинг жангимиз қандай ўтишини билиб оламиз”, – деди Бивол Queensberry Promotions You Tube каналига берган интервьюсида.
Маълумот учун, Артур Бетербиэв 39 ёшда. Январь ойидаги сўнгги жангида у Бутунжаҳон бокс суперсерияси (WBCC) ғолиби ва суперўрта вазн тоифасида(76,2 кг) собиқ чемпион британиялик Каллум Смитни еттинчи раундда нокаут қилди.
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!
Фикрлар