Дмитрий Биволнинг собиқ рафиқасига икки давлатда жиноий иш қўзғатилиши мумкин
Машҳур боксчи Дмитрий Биволнинг собиқ рафиқаси Екатерина Биволга нисбатан Қозоғистон ва Қирғизистонда бир вақтнинг ўзида жиноий иш қўзғатилиши мумкин.
“Маш на спорте” Telegram каналининнг хабарига кўра, бунга Екатеринанинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида қирғиз ва қозоқ халқларига нисбатан ҳақоратли сўзлар айтгани сабаб бўлган.
Манбаларга кўра, икки мамлакатнинг ички ишлар идоралари аллақачон миллатлараро ва диний адоват қўзғатиш моддалари бўйича текширувни бошлаган.
Екатерина эса бу борада ўз юристи билан маслаҳатлашганини билдириб, бошқа изоҳ беришдан бош тортди.



Комментарии