Доку: "Биз “Арсенал” ёки бошқа жамоаларга қараб иш тутмаймиз"

CHERY AUTO

“Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Жереми Доку ўйинларда ғалаба қозониш учун фақат жамоанинг ўзи таъсир кўрсатиши мумкинлигини ва рақибларга қараб иш тутмаслик кераклигини таъкидлади.

Tecno

"Биз ўз устида ишлаяпмиз ва янада кучлироқ бўлишимиз мумкин. Биз “Арсенал” ёки бошқа жамоаларга қараб иш тутмаймиз, чунки охир-оқибат ҳаммаси бизга боғлиқ эканини биламиз. Агар яхши ўйнасак, “Сити”га қарши ўйнаш жуда қийин бўлади", — деди 23 ёшли бельгиялик футболчи.

Маълумот учун, Хосеп Гвардиола шогирдлари АПЛ турнир жадвалида 22 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. Сўнгги турда клуб “Ливерпуль”ни 3:0 ҳисоби билан мағлуб этди. “Шаҳарликлар” навбатдаги ўйинини 22 ноябрь куни сафарда “Ньюкасл”га қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!