Долидзе: "Февраль ойида бизда янги чемпион ва Грузияда биринчи UFC камари бўлади"

  • 1 февраль, 14:33
  • 0
  • MMA

Ўрта вазн тоифасидаги (84 кг) грузиялик UFC жангчиси Роман Долидзенинг фикрича, Илья Топурия промоушен чемпиони бўлади.

Илья ёш ва ғалабага чанқоқ.Унинг учун ҳамма нарса яхши кетмоқда ва тез юқорига қараб ҳаракат қилмоқда. Менимча, UFC Илья чемпион бўлишидан хурсанд. Унда бу жангда ғалаба қозониш учун ҳамма нарса бор. Ўйлайманки, февралда бизда янги чемпион ва Грузияда биринчи камар бўлади", — дея Долидзе сўзларини келтиради Metaratings.

Эслатиб ўтамиз, ярим енгил вазн тоифасида UFC чемпиони унвони учун жанг 17 февраль куни Анахайм шаҳрида (АҚШ) "UFC 298" турнирида бўлиб ўтади. Унда Топурия амалдаги чемпион Александр Волкановски билан учрашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!